Роналду Саудия Арабистонида август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Оқил Абдубарноев
1 сен 2023, 00:56
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонида август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Португалиялик ҳужумчи 3 учрашувда гол+пас тизимида 5+2 натижа қайд этиб, Малком ва Марезни ортда қолдирди.

Август ойида 38 ёшли футболчи 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, ушбу совринга Игор Коронадо (“Ал Иттиҳод”), Риёд Марез (“Ал Аҳли”) ва Малком (“Ал Ҳилол”) ҳам даъвогарлик қилишди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/SPL_EN