Роналду “Рома”га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?
28 сен 2020 09:27
Янгиликлар
Роналду “Рома”га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?
“Ювентус” ҳужумчиси “Рома”га қарши баҳсдан (2:2) сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Ҳақли тарзда қўлга киритилган очко деб ўйлайман. Вазият оғир эди, аммо биз ҳатто қизил карточкадан сўнг ҳам ўйинга қайта олдик. Мавсум сўнгида бу биз учун жуда катта рол ўйнаши мумкин. Ҳозир мавсумнинг боши холос, бизда янги ғояларга эга янги мураббий бор. Аммо мен ҳозир ҳам жамоа жуда яхши ишлаётгани ва энтузиазмга тўла эканлигини кўриб турибман. Бизни олдинда ёрқин келажак кутмоқда. Жамоа табассум билан ишлашдан хурсанд”, — дейди Роналду.
Фикрлар