Роналду "Реал" билан шартномасини 2018 йилга қадар узайтирди ва 17 миллион евро маош олади

Tolibjon Qosimov
5 авг 2013, 12:03
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбарияти билан шартномасини узайтириш борасида келишувга эришди, деб хабар бермоқда испан нашри.
Португалиялик футболчи "Қироллик клуби" билан 2018 йилга қадар узайтиради. Энди у йилига 17 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Реал" президенти Флорентино Перес Роналду айнан мана шу клубда фаолиятини якунлашига ишонишини айтганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com