Роналду: "Раҳмат, "Энфилд". Мен ва оилам ҳеч қачон бундай ҳурмат ва ҳамдардликни унутмаймиз"
21 апр 2022 16:53
Янгиликлар
Роналду: "Раҳмат, "Энфилд". Мен ва оилам ҳеч қачон бундай ҳурмат ва ҳамдардликни унутмаймиз"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ливерпуль" (0:4)га қарши АПЛ 30-тур доирасидаги ўйинда "Ливерпуль" мухлисларининг футболчини қўллаб-қувватлаб 7-дақиқада қарсак чалгани учун миннатдорчилик билдирди.
"Битта дунё... Битта спорт тури... Битта улкан оила... Раҳмат, "Энфилд". Мен ва оилам ҳеч қачон бундай ҳурмат ва ҳамдардликни унутмаймиз", - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.
Роналду бир неча кун олдин янги туғилган эгизак фарзандларининг бири ўлгани сабаб ўйинни ўтказиб юборди.
"Энфилд"даги ўйин давомида "Ливерпуль" мухлислари 7-дақиқада You'll Never Walk Alone қўшиғини куйлашди ва Роналдунинг янги туғилган ўғли хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар