Роналду Португалияда "Йил футболчиси" деб топилди
03 сен 2019 13:12
Янгиликлар
Роналду Португалияда "Йил футболчиси" деб топилди
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалияда "Йил футболчиси" деб топилди.
Бу 34 ёшли футболчи учун фаолиятидаги 10-си бўлди.
Футболчи сўровнинг финалида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ҳамда "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликсдан ўзиб кетди.
Роналду 2018/19 йилги мавсум "Юве" билан Италия чемпионлигини қўлга киритган бўлса, терма жамоа билан Миллатлар Лигасида зафар қучди.
Фикрлар