Роналду Португалия сафида йирик турнирларда жарима зарбасидан атиги битта тўп киритган

Aslanov Jasurbek
28 июн 2021, 01:17
Форвард терма жамоа сафида Европа ва Жаҳон чемпионатларида 51 марта жарима тўпи тепган.



Португалиялик  ҳужумчи Криштиану Роналду Евро-2020 доирасида Бельгияга қарши ўйиннинг 25-дақиқасида жарима зарбасини амалга оширди. Кучли зарбадан сўнг тўпни дарвозабон Тибо Куртуа бартараф этди.

Роналду Португалия жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпионатларида 51 марта жарима зарбасини амалга оширган ҳамда атиги битта гол урган.

"Ювентус"да унинг 71 жарима зарбидасидан 48 таси жонли девордан нарига ўтмаган.

Роналду Италия клубида жарима зарбасидан ягона голини 2020 йилнинг июль ойида А Серия доирасида "Торино"га қарши баҳсда (4:1) киритган.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru