Роналду пенальтисиз голлар сони бўйича Мессига етиб олди
15 фев 2024 21:07
Янгиликлар
Роналду пенальтисиз голлар сони бўйича Мессига етиб олди
Бу ҳақда ушбу жуфтликка оид статистик маълумотларни жамлаган "Messi vs Ronaldo" саҳифаси хабар берди.
“Ал Насср” клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду пенальтидан ташқари урган голлари бўйича АҚШнинг “Интер Майами” жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига тенглашиб олди.
Статистикага кўра, Роналду ва Месси пенальтидан ташқари 713 марта рақиб дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлган. Аргентиналик футболчи ҳар 121 дақиқада, Роналду эса ҳар 138 дақиқада пенальтисиз гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ОЧЛ 1/8 финалининг илк ўйинида “Ал Файҳа” дарвозасига тўп киритганди.
Ўхшаш янгиликлар
17:27
"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди 15
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар