Роналду: "Ўйлашимча, Месси "Олтин тўп"га эга чиқади"

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2015
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" учун курашда "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини етакчи деб ҳисоблайди.

"Тўғрисини айтсам, бу йил "Олтин тўп"ни Лионель Месси ютади, чунки ғолиб овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Агар сен Чемпионлар лигасида ва Примерода ғолиб бўлсанг имкониятларинг юқори бўлади. Мен фаолиятимдаги энг яхши мавсумни ўтказдим ва Европанинг тўпуарари бўлдим, аммо ҳаммаси овоз беришга боғлиқ. Ғолиб бўлиши қийин, аммо бу нарса мени ҳавотирга солаётгани йўқ, чукни ҳеч қачон бу совринни уч маротаба ютишни тасаввур қилмаганман.

Месси билан рақобат? Ҳеч ким билан рақобатлашмайман. Барча билан муносабатларим яхши. Лео билан саккиз йил давомида ФИФА саҳнасини бўлишдик. Бундай натижага ҳозирча ҳеч ким эришмаган. У бир клубда, мен эса бошқасида ўйнайман. У ва мен кўплаб ғалабаларга эришганмиз. Биз яқин дўстмиз дея олмайман, аммо бир-биримизни ҳурмат қиламиз" - дейди Роналду.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ITV