

Яқинда чиққан хабарларга кўра, португалиялик МЮнинг трансфер бозорида фаол эмаслигидан норози экани ва шу сабаб кетиши мумкинлиги айтилган эди.
Аммо, Sky Sports'нинг хабар беришича, 37 ёшли форвард жамоасини ўзгартирмоқчи эмас ва июль ойи бошида "Юнайтед" билан мавсум олди тайёргарлигини бошлайди.
Роналду ўтган мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 3та ассист қайд этди.



