Роналду Месси жамоасига қарши ўйнамайди

Sherzod Nurmatov
31 янв 2024, 20:34
Февраль ойининг биринчи оқшомида Саудия Арабистонидаги турнирда "Ал Насср” ва "Интер Майами" жамоалари куч синашади.

Футбол мухлислари ҳақиқатан ҳам Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги учрашувдан умидвор эди. Бироқ португалиялик ва аргентиналикнинг йўллари кесишмайди.

Саудия ОАВнинг ёзишича, Роналду чоршанба куни жамоа билан машғулот ўтказмаган. 38 ёшли футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ ва "Интер Майами"га қарши ўйнамайди.

Баъзи маълумотларга кўра, "Ал Насср" клуб Роналдунинг соғлиғини хавф остига қўймаслиги ҳақидаги маълумотни аллақачон тасдиқлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sporting News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›