Роналду: "Мбаппе ёки Ҳоланд? Танлов қилиш жуда осон"
		
		29 дек 2023 00:41
        Янгиликлар	
	 
				 
				Роналду: "Мбаппе ёки Ҳоланд? Танлов қилиш жуда осон"
"Ал Насср" футболчиси Криштиану Роналду Эрлинг Ҳоланд ва Килиан Мбаппени солиштирди.
			Португалиялик юлдузнинг фикрича, Мбаппе Ҳоланддан кучлироқ.
"Эрлинг жуда тезкор ҳамда гол уришда моҳир, аммо Де Брюйне жароҳат олгач, унинг ҳам самарадорлиги пасайди. Эрлингни танқид қиляпти деб ўйламанг, у ажойиб ўйинчи, жисмонан "йиртқич", лекин бу етарли эмас. Ҳоланд ижодкор шерикларсиз ҳам гол уришни ўрганиши лозим.
Мбаппега келсак, у ажойиб ўйинчи, аммо Францияда қимматли вақтини беҳуда ўтказмоқда. У "Реал Мадрид"га ўтиши керак, шунда Беллингем ва Винисиус билан ажойиб трио ҳосил қилади. Шахсан мен Ҳоланддан кўра Мбаппени афзал кўраман, чунки франциялик футболчи анча серқирра ҳисобланади", деди Роналду.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар