Роналду Марокаш билан ўйинни асосий таркибда бошлайдими? Ёки яна захирада қолдириладими?

Sherzod Nurmatov
9 дек 2022, 16:18
Мураббий танлов қилди.

Роналду Португалия терма жамоасининг чорак финал ўйинида захирада қолади. 1/8 финалда хет-трик қилган Рамуш асосий таркибда майдонга тушади.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2022 чорак финали доирасидаги Марокашга қарши ўйинида захира ўриндиғида бўлади.



"A Bola" хабарига кўра, ЖЧ-2022 1/8 финал босқичи доирасидаги Швейцарияга қарши ўйинида (6:1) хет-трик қайд этган ҳужумчи Гонсалу Рамуш Марокашга қарши ўйинни илк дақиқаларданоқ бошлайди.

Роналду аввалги ўйиндагидек захирада қолади.

Марокаш – Португалия ўйини эртага 20:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: A Bola