
Роналдунинг Испания чемпионати 25-турида "Вильярреал" дарвозасига пенальтидан урган голи, унинг мавсумдаги 30 голига айланди. У олдинги Испания чемпионати мавсумларида 31, 34, 46 ва 40 та гол урган.
Олдинроқ кетма-кет тўртта мавсумда 30тадан кўп гол урган футболчиларнинг сони 4 нафар эди. Роналдудан ташқари бу муваффақиятга Дейв Холлидей, Жимми Гривз ва Лионель Месси эришган.