Роналду коронавирусни енгди

Mirjalol Normatov
30 окт 2020
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирусдан тузалди.

Бугун футболчининг топширган тести манфий натижа кўрсатди. Энди у махсус шартлар асосида "Ювентус" машғулотларига қўйиб юборилади.

Ёдингизда бўлса, португалиялик ҳужумчи миллий терма йиғинига боришдан олдин 13 октябрь куни топширган тестида вирус аниқланганди. Шу сабабли у зудлик билан карантинга олиниб, даволаниш билан банд бўлди.

Кейинчалик у 21 октябрь кунида ҳам қайта тест топширди ва унда ҳам натижа кўнгилдагидек бўлмади. Шу боисдан Кришти ЕЧЛ доирасида "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia