Роналду коронавирусни аниқловчи тест ҳақида: “Бўлмағур нарса”

Eldor Akmurzayev
28 окт 2020, 19:45
Хабарингиз бор, Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида бугун тунда “Ювентус” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.

Мазкур баҳсни COVID-19 аниқлангани сабаб туринликлар етакчиси Криштиану Роналду ўтказиб юборади. У ҳозирги ҳолари ҳақида гапирди.

“Ўзимни яхши, соғлом ҳис қилмоқдаман. “Ювентус” олға!”, дея ёзган португалиялик ўз саҳифасига. 

Шунингдек, Роналду ушбу пости остига “ПЦР – бу бўлмағур нарса”, деб изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи 13 октябрь куни коронавирусга чалинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Cristiano