Роналду Клозенинг рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
19 июн 2021, 21:45
Айни дақиқаларда Евро-2020 2-туридан ўрин олган марказий учрашув Португалия ва Германия ўртасида бўлиб ўтмоқда.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Криштиану Роналду аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.

Бу 36 ёшли футболчининг Европа чемпионатидаги 12-голи бўлди. У Евро ва жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 19 тага (12+7) етказиб, германиялик Мирослав Клозенинг рекордини такрорлади.

Клозе 19 голидан 16 тасини мундиалларда урган бўлса, 3 таси Еврога тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru