Роналду: "Жаҳон чемпиони бўлмоқчиман"
27 фев 2018 20:04
Янгиликлар
Роналду: "Жаҳон чемпиони бўлмоқчиман"
"Реал" ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду келажакдаги мақсади ҳақида гапирди.
"Агарда яна бирор совринни ютишим борасида сўрасангиз, шундай деб жавоб бераман: Жаҳон чемпиони бўлмоқчиман. Агарда фаолиятимни ҳозироқ якунлашимга тўғри келиб қолса, бундан ғурурланардим. Ҳеч қачон фаолиятим бундай машхур бўлиб кетишини билмагандим.
Мени қадрлайдиган инсонларни ўзимга яқин тутишга интилдим. Марсело ва Каземиронинг айтишига кўра, мени Бразилияда кўп мухлис қўллаб-қувватлайди.
Ҳар доим профессионал футболчи бўлишни ва Португалия терма жамоасида ўйнашни орзу қилганман. Руй Кошта, Фернандо Коуту, Фигу кабиларнинг ўйинларини кўриб, улар билан ўйнашни истаганман", - деди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар