Роналду Ирландия билан ўйиндаги дублдан сўнг яна бир рекордга яқинлашди
Aziz Tukhtamuradov
2 сен 2021, 09:28
Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду терма жамоадаги 111-голини урди ва бу борада жаҳон рекордчисига айланди.
Ушбу голдан сўнг Роналдунинг жаҳон чемпионати саралашларидаги голлари сони 33 тага етди ва у ушбу кўрсаткич бўйича рекордчи, гватемалалик Карлос Руисдан 6 та голга ортда қолмоқда. Руис ЖЧ саралашлари доирасидаги ўйинда 39 та гол урган.