Роналду: "Игуаин қаттиқ жазоланмайди деб умид қиламан"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2018, 10:49
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 12-турида "Милан" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ушбу баҳсда ҳакам билан баҳслашгани учун четлатилган Гонсало Игуаинни қўллаб-қувватлади.

Аргентиналик бу учрашувда пенальтидан гол ура олмади.

"Игуаинга ўзини босиб олишни айтдим, чунки у янада жиддийроқ жазо олиши мумкин эди. У мағлубиятдан ғазабланди, бу тушунарли. Гонсалонинг жазоси жиддий бўлмайди деб умид қиламан.

Жамоанинг ўйинидан мамнунман. "Милан"га қарши меҳмонда ўйнаш осон эмас. 2:0 ҳисобидаги ғалаба - катта муваффақият эмас. 3 очко олишимиз керак эди, чунки кеча "Наполи" "Женоа"ни таслим этди" - дейди Роналду.

А Серия турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia