Роналду ҳар 10 йилликда 100+ гол урган олтинчи футболчига айланди
15 окт 2023 11:34
Янгиликлар


Роналду ҳар 10 йилликда 100+ гол урган олтинчи футболчига айланди
Криштиану Роналду сўнгги уч 10 йилликда 100тадан гол урди.
Кеча 38 ёшли футболчи Португалия термаси таркибида Словакияга қарши ўйинда дубль қайд этди. У ушбу 10 йилликда 101та гол урди. У 2011-2020 йиллар давомида 550та гол урган бўлса, 2001-2010 йилларда 206та гол муаллифи бўлганди.
Шу орқали у уч 10 йилликда 100тадан кўп гол урган олтинчи футболчига айланди. Бунга қадар ушбу натижага Альфредо Ди Стефано, Ференц Пушкаш, Пеле, Ромарио ва Лионель Месси каби футболчилар эришган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар