

“Менга қолса, агар имконим бўлса, фаолиятимни шу жамоада якунлашни истайман. Аммо бу менга боғлиқ жараён эмас. Майдонда кўрсатаёган ўйиним фақат менга боғлиқ.
Мен клубнинг ҳаракатларига жавоб берадиган инсон эмасман. Мен ўз ишимни бажараяпман ва ўйлайманки, буни яхши амалга ошираяпман”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
32 ёшли Роналду 2009 йилдан буён “Реал” (Мадрид) сафида тўп тепиб келмоқда.


