

- Бу тарихий натижа. Мен учун бу рақамларга эришиш "сюрприз" бўлди. Бу қачондир амалга ошади деб ўйламагандим.
Аммо мен бундан ҳам кўпроғини кутаман. Ҳозирча ўйнаяпман ва мақсадни юқори қўйиш керак. Клуб ва терма жамоада менга ёрдам берганларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.
- 900-голни ҳам ура оласизми?
- 850 тасини урдим. 860, 870... Ҳаракат қиламиз. Мақсадим - доимо олдинга қараб бориш, клубда ҳам, терма жамоа миқёсида ҳам. Шунингдек, индивидуал мақсадларга ҳам эришиш керак. Ҳаётдан завқланиш муҳим", - деди 38 ёшли футболчи.



