Роналду Европа чемпионатида яна бир рекордни янгилади

Eldor Akmurzayev
16 июн 2021, 21:50
Евро-2020 илк тури доирасида Португалия ТЖ Криштиану Роналдунинг дубли эвазига Венгрияни йирик ҳисоб (3:0)да енгди.

Роналду мусобақа финал босқичида ғалабалари сонини 12 тага етказиб, бу борада ҳам рекордчига айланди. Аввалги энг яхши натижа эса Испания ТЖ собиқ аъзолари Сеск Фабрегас ва Андрес Иньестага тегишли эди - 11 тадан ғалаба.

Аввалроқ, 36 ёшли футболчи Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар (11 гол)га ва бешта қитъа биринчилигида майдонга тушган илк футболчига айлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: squawka