Роналду Евро олдидан: "Энг юқори даражада тайёрман. Энди муҳими - мураббий қарорини ҳурмат қилиш"
12 июн 2024 15:21
Янгиликлар
Роналду Евро олдидан: "Энг юқори даражада тайёрман. Энди муҳими - мураббий қарорини ҳурмат қилиш"
Кеча Португалия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ирландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Беллашувда Криштиану Роналду дубл қайд этди. Криштиану Евро-2024га энг юқори даражада тайёр эканлигини маълум қилди.
Сизнинг организмингиз Еврога тайёрми?
- Тайёрман ва ҳар доим энг юқори даражада. Мен 100 фоиз профессионалман. Бу менинг ҳаётим. Ўзимни ҳамиша 80 ёки 90 эмас, 100 фоизга бағишлайман. Мен юртимга ва жамоага ёрдам беришга тайёрман.
Энди муҳими - мураббий қарорини ҳурмат қилиш: сен ўйнайсанми ёки йўқ, - деди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар