Роналду чемпионни қўллаб-қувватлади

Khoja
14 фев 2024
“Ал Насср” сардори Криштиану Роналду UFC чемпиони Алекс Волкановскига Илия Топурияга қарши жанг олдидан омад тилади.

“Олға чемпион”, — деб ёзиб қолдирган Роналду.

Эслатиб ўтамиз, UFC 298 кечаси бизнинг вақт билан якшанба тонгида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 24 та гол ва 11 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com