Роналду Чемпионлар лигасидаги шахсий рекордини янгилади
30 сен 2021 19:10
Янгиликлар
Роналду Чемпионлар лигасидаги шахсий рекордини янгилади
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигасидаги 41-ғалабали голини урди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни португалияликнинг 95-дақиқада йўллаган аниқ зарбаси "қизил иблислар"га "Вильярреал"ни мағлуб этишга имкон берди (2:1).
ESPN маълумотларига кўра, Роналду бу кўрсаткич бўйича Европа асосий турнирининг рекордчиси ҳисобланади.
"Манчестер Юнайтед" футболчисининг энг яқин таъқибчиси – ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси (38 та ғалаба голи).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар