Роналду: "Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар эканлигимни билиш катта шараф"

Aslanov Jasurbek
2 май 2016, 18:45
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигасига бўлган меҳри ҳақида сўзлаб берди.

Португалиялик 93 та гол билан турнир тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

"Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар эканлигимни билиш катта шараф. Бунга эришганимдан жуда хурсандман. Чемпионлар лигаси - ажойиб турнир. "Реал" бу мусобақани жуда яхши кўради. Унда икки маротаба ғолиб чиқишга муваффақ бўлганман ва албата яна ғалаба қозонишни истайман. Бу жорий мавсумда содир бўлади деб умид қиламан. Мухлислар Чемпионлар лигасини севишади, мени ҳам уларнинг орасига қўшишингиз мумкин. У ўзгача" - дейди Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›