

“Мунтазам босимдан чарчадимми? Инкор эта олмайман. Баъзида бу мени хавотирга солади. Ҳар мавсумни яхши ўтказишим кераклигини олдиндан била туриб, чарчаб қоламан. Бу қийин. Сен нафақат ўзинга, балки бошқаларга, яъни, мухлислар ва атрофда кузатиб турганларга ҳам ниманидир исботлашга урунишинг кераклиги сенга қўшимча юклама беради. Шунингдек, онанг ва фарзандларингга ҳам. «Криш, сен эртага ғалаба қозонишин керак» деган гапларни кўп эшитаман. Жуда кўп машқ қилиш керак. Бироқ, баъзида: «Мени тинч қўйинглар» деб айтгим келади”, – дея қайд этган футболчи.



