Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди

Alisher
27 дек 2024, 22:38
Криштиану Роналду тўпурарлик ютуқлари учун мукофот олди.

39 ёшли ҳужумчи барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотига эга чиқди.

Португалиялик 2024 йилда фаолиятидаги 900-гол довонидан ўтди. Ҳозирда унинг ҳисобида 916та гол бор: клублар сафида 781та, терма жамоаси таркибида 135та.

Роналду фаолияти давомида "Спортинг", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Ювентус"да ўйнаган. У ҳозирда "Ал Насср" шарафини ҳимоя қилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia