Роналду агар Кавани кетмаса, АПЛ қоидалари сабаб 7-рақамни ололмайди. Хўш, қайси рақамлар бўш?

Alisher
28 авг 2021, 07:06
Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқда.

Ҳали 36 ёшли португалиялик футболчининг қайси рақамда ўйнаши ҳақида расмий маълумот берилгани йўқ.

Аммо, АПЛ қоидаларига кўра, Роналду "Ювентус", "Реал" ва МЮда ҳаракат қилган 7-рақамини ололмайди. Бу рақам ҳозирда Эдинсон Кавани тегишли. Лига қоидалари мавсум давомида рақам алмаштиришни таъқиқлайди.

Роналду агар Кавани кетса, бемалол еттинчи рақамни олиши мумкин. Аммо, манбаларнинг маълумотига кўра, Кавани ва МЮ ёзда хайрлашишмоқчи эмас.

Ҳозирда Роналду учун 12, 15, 24, 30, 31, 33 ва 35 рақамлари бўш.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: footyheadlines.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›