Роналду 2023 йилдаги 46-голини урди, у фақатгина икки футболчидан ортда қолмоқда

Aziz Tukhtamuradov
17 ноя 2023, 08:45
Роналду 2023 йилдаги 46-голини урди.

У кеча Португалия терма жамоаси сафида Лихтенштейн дарвозасини ишғол қилди. 

2023 йил ҳисобидан "Ал Насср" футболчисида клуб ва терма жамоа сафида 46 та гол бор. 

Бу борада Роналду учинчи ўринни эгаллаб турибди. 2023 йилда урилган голлар бўйича Эрлинг Холанд етакчи бўлиб турибди (48 та гол). Иккинчи ўринни эса Харри Кейн банд этган (47 та гол). Килиан Мбаппенинг голлари сони 43 тани ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta