UZ

Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди Янгиликлар

Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди

"Кўршапалаклар"нинг собиқ спорт директори Амедео Карбони 14 йил олдин Криштиану Роналдунинг "Валенсия" таркибига қўшилишига бир қадам қолгани ҳақида гапириб берди.

– Сиз "Валенсия"нинг спорт директорига айландингиз ва Роналдуни харид қилишга уриниб кўрган эдингиз. Нега бу иш бермади?

– Биз уни харид қилиш учун етарли манбаларни топдик. Клуб Роналдунинг ҳомийлари ҳисобланган Nike ва Coca Cola компаниялари билан келишиб олди. Криштиану ўша пайтда йилига 10 миллион даромад қиларди. Бу "Валенсия" даражасидаги клублар учун жуда катта маблағ ҳисобланади. 

Айнан шу даврда у "Манчестер Юнайтед"да кескин вазиятда қолган (ЖЧ-2006да Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни ўйиндан четлатилиши билан боғлиқ ҳолат туфайли), ҳамон ЕЧЛда ғолиб бўлмаган эди. Мен унинг агенти Жорже Мендеш билан гаплашдим. 2006/07 йилги мавсумда "Валенсия" авжига чиқиши керак эди. Клуб янги стадион қуришни режалаштираётган бир пайтда жамоа учун 250 миллион доллар сарфлашга қарор қилган жиддий президент бор эди. 

Мен Роналдуни харид қилиш учун раҳбарнинг розилигини олдим. Бу трансфер "Валенсия" тарихини ўзгартириб юбориши мумкин эди. Менинг қўлимда аллақачон Мендеш билан имзоланган келишув ҳам бор эди, аммо битим амалга ошмади. Роналду эса кейинроқ "Реал"га ўтиб кетди (2009 йил). Баъзи харидлар клубнинг бутун тарихини ўзгартириб юбориши мумкин. Мен Криштиануни "Валенсия"га олиб келолмаганим учун афсусланаман", – деди Карбони.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
07 авг 23:45:22
Adham Ochilov
Valensiyaga o'tganida u "Ronaldu" bo'lolmas edi.
Rodrigo Real yo MYuda bo'lganida u ham kamida 1ta OT olardi. Shunaqa gaplar, adminlar zeriktirmaydi shunday og'ir kunlarda
   
07 авг 21:22:10
Botir23
Hamma klubga o'tib bo'lgan ekan "edi" si bilan
   
07 авг 20:13:10
Rinatbek JR Bayern
Manchesterga Qogani yaxsh bugan Bumasa 5oltin top ololmasdi keyinam real sotb omagan bolar edi
   
07 авг 20:10:05
bekhzodsaidov
Ronaldu va messi kabi mega yulduzlarni har qanday klub oz tarkibida korishni hohlaydi. Ammo bu kabi futbolchilarni jamoada ushlab turish uchun klublar katta iqtisodiy imkoniyatga ega bolishi lozim. Ronaldu owanda valensiyaga otgan taqdirda ham klubda uzoq ushlanib qolmaydi. Shaxsiy fikrim shuki ronaldu valensiyaga otganida hozirgi darajasiga eshira olmasdi manimcha
-1   
07 авг 20:16:52
Abbosbek Parpiyev
Мю ва реалда унинг жамоадошлари хам топ даражада булган футболчилар эди шу сабаб уни омади келган Валенсияга утканда хам бир узи хеч нима қилолмасди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика