Роналду 20 йил ичида илк бор "Олтин тўп" учун даъвогарлар рўйхатига кирмади

Aziz Tukhtamuradov
7 сен 2023, 08:52
Кеча "Олтин тўп" учун 30 нафар даъвогар футболчи рўйхати эълон қилинганди.

"Ал Насср"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ушбу рўйхатга киритилмади. Сўнгги маротаба 2003 йилда Роналду номзодлар қаторидан ўрин олмаганди.

Даъвогарлар орасида Лионель Месси, Килиан Мбаппе, шунингдек "Ал Ҳилол"да ўйнаётган марокашлик дарвозабон Яссин Буну ҳам бор. 

"Олтин тўп"ни топшириш маросими 30 октябрь куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta