

Мезбонларнинг иккинчи голига ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди. У Португалиядаги сўнгги 42 та ўйинида 43 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Умумий ҳисобда Роналду терма жамоа сафида 104 та гол урган. Терма жамоаларда гол уриш бўйича Эрон терма жамоасининг собиқ аъзоси Али Даи рекордчи ҳисобланади (109 та гол).
Роналду яна 5 та голдан сўнг жаҳон рекордини такрорлайди.


