Роналдонинг нархи 2 миллион евро?

Omonjon To`xtamirzayev
10 янв 2024, 20:00
Ҳужумчи Роналдо "Ростов" учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

"Левски" клуби ҳужумчиси яқин соатлар ичида Истанбулда Россия клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда. 12 - 13 январь кунлари футболчи "Ростов" сафига бориб қўшилади.

Трансфер суммаси 2 миллион еврони ташкил қилади. Шартнома тўрт ярим йилга мўлжалланган бўлиши айтилмоқда.

Бу мавсум Роналдо барча мусобақаларни инобатга олганда 29 ўйинда 7 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди. 

"Transfermarkt" портали 23 ёшли бразилиялик трансферини 1,4 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›