UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  0 18:08Суперлига. "Андижон" – ОКМК. Таркиблар маълум  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  6 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  13 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   20 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4

Роналдо хайрия учрашувида хет-трик қайд этди Янгиликлар

Роналдо хайрия учрашувида хет-трик қайд этди

Икки карра жаҳон чемпиони Роналдо Францияда ўтган хайрия учрашувида учта гол урди, деб хабар бермоқда ТАСС нашри.
"Қашшоқликка қарши ўйин"да Роналдо ва Зинедин Зидан дўстлари "Сент-Этьен"нинг ҳозирги ва собиқ юлдузларига қарши ўйнади. Ғарбий Африкадаги Эбола вирусига қарши кураш учун ташкил этилган ўйинда 9:7 ҳисобида "Сент-Этьен" ғолиб бўлди.

Роналдодан ташқари Давид Трезеге, Кларенс Зеедорф, Юрий Джоркаефф ва Жей-Жей Окоча каби юлдузлар гол уришди. Учрашувга жами 33913 томошабин келди. Чипталар 8-12 доллардан сотилди.

"Қашшоқликка қарши ўйин" илк бор 2003 йилда ташкил этилган. Шундан буён деярли ҳар йил бундай ўйин бўлиб ўтмоқда. Бундан олдинги ўйин 2014 йил Швейцариянинг Берн шаҳрида бўлиб ўтганди. Ўшанда "Янг Бойз" юлдузлар жамоасини 8:6 ҳисобида мағлуб этганди. Ўйиндан тушган 190 минг доллар пулларнинг барчаси Филиппинда юзага келган "Хайян" тўфонидан зарар кўрганларга берилганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика