Роналдо: "Реал"га марказий ҳужумчи керак эмас"

Aslanov Jasurbek
22 сен 2017, 11:46
"Реал" собиқ форварди Роналдонинг фикрича, клубга янги марказий ҳужумчи керак эмас.

"Реал" сўнгги йилларда ўз кучини кўрсатди. Авваллари мавсум давомида жамоага шунга ўхшаш воқеа содир бўларди, бироқ охирида жамоа катта совринларни қўлга киритган. "Реал" футболчиларининг кучига шубҳа йўқ, жамоа муносиб натижаларга эришади деган умиддаман. "Реал"да ажойиб таркиб бор. Жамоага марказий ҳужумчи керак эмас, у ерда дунёнинг энг яхши футболчилари Карим Бензема ва Криштиану Роналду бор" - дейди Роналдо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca