Роналдо: "Реал"да дунёнинг энг яхшилари ўйнайди"

Aslanov Jasurbek
15 май 2018, 10:53
"Барселона" ва "Реал" собиқ ҳужумчиси Роналдо ПСЖ форварди Неймарнинг "Қироллик клуби"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар борасида фикр билдирди.

"Реал" билан муносабатларим яхши. Жамоада дунёнинг энг яхши футболчилари ўйнайди. Агар "Реал"нинг Неймарга бўлган қизиқиши миш-миш бўлмаса, у "Қироллик клуби"да ўйнашга муносиб деб ўйлайман" - дейди Роналдо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com