Роналдо Мбаппени ўзи билан солиштирди

Sherzod Nurmatov
7 сен 2021, 21:36
Мадриднинг "Реал" клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо Назарио Франция термаси ва "Пари Сен-Жермен" футболчиси Килиан Мбаппе ўйин борасида ўзига ўхшаши ҳақида фикр билдирди.

"Ҳа, унда мендаги каби тавсиф бор. У ҳатто катта тезликда ҳам қойилмақом сифат ва ажойиб техникага эга.  

Мбаппе ҳали ёш бўлишига қарамасдан, катта йўлни босиб ўтди. Килиан менга ёқади, мен уни қўллаб-қувватлайман", – деди Роналдо DAZN'га.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: DAZN