UZ

Роналдо коронавирусга чалинди Янгиликлар

Роналдо коронавирусга чалинди

Бразилиялик афсона Роналдо COVID-19 вируси билан касаллангани туфайли Бразилия – Сербия ўйинини ўтказиб юборди.

У ўйинни трибунадан туриб томоша қилган машҳурлар орасида кўриниш бермади. 46 ёшли бразилияликнинг вирус учун топширган тести мусбат чиққани маълум бўлди. Шу туфайли у меҳмонхонада изоляция қилинган. Унинг аҳволи яхши экани ва гриппга хос аломатларни сезаётгани айтилмоқда. 

У кейинги ҳафта бошига қадар одамлар орасида кўриниш бермайди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022 доирасида Сербияга қарши ўйинда ёрқин ўйин кўрсатиб, Ришарлисоннинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика