Роналдиньо мураббийга айланадими?

Sherzod Nurmatov
2 авг 2021, 22:04
"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдиньо ўз келажаги борасида хабар берди.

"Мен фахрийлар ўртасидаги ўйинларда ўйнаяпман. Биз дўстлар билан кўришиш учун бу имкониятдан фойдаланмоқдамиз.

Футбол – ҳаётимнинг бир қисми ва ҳар доим шундай бўлиб қолади. 

Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қила олмайман. Футболни ҳеч қачон диққат билан кузатмаганман. Мен хавфли вазиятлар (highlights)ни, голларни томоша қилишни яхши кўраман, бироқ ўйинни тўлиқ 90 дақиқа кўришни ёқтирмайман", – деди афсонавий бразилиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Charlando Tranquilamente