Роналдиньо: "Месси кетганидан сўнг "Барселона" 10-рақамни олиб қўйиши керак"

Aslanov Jasurbek
4 сен 2018, 10:32
Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньонинг фикрича, Лионель Месси фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳеч ким 10-рақамни олишга муносиб эмас.

"Месси фаолиятини якунлаганидан кейин "Барселона" 10-рақамни олиб қўйиши керак. Месси - клуб тарихидаги энг яхши футболчи. У ҳеч ким қила олмаган ишларни бажарган" - дейди Роналдиньо.

Аргентиналик ушбу рақамни Роналдиньо "Милан"га кетганидан сўнг олган эди. "Барселона"да бу рақамда Ривалдо, Ромарио ва Хосеп Гвардиола ўйнаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›