

"Салом дўстларим.
Сизлар ҳам мен каби футзал Премьер-лигасидан роҳатландингиз деб умид қиламан.
Ченнаида вақтимни жуда ажойиб ўтказдим.
Афсуски, мен ватанимга қайтишим керак, улар мени чақиришяпти.
Пара-Олимпия қўмитаси мени элчи бўлишимни истади ва Бразилияга қайтишимни талаб қилмоқда. Гоа билан майдонга чиқишни кутаётган эдим, аммо бу хабарни кеча эшитдим. Кунларимни ажойиб мамлакатда ўтказганимдан хурсандман.
Аммо иккинчи мавсумда қайтишга ваъда бераман. Менинг ўрнимни Кафу эгаллайди. У яқин дўстим ва жуда кучли ўйинчи.
РАҲМАТ" - дейилади Роналдиньо юборган хатда.



