Роналдиньо: "Ҳеч қачон мураббий бўлмайман - 90 дақиқа учрашувни томоша қила олмайман"

Aslanov Jasurbek
29 янв 2017, 16:41
Бразилиялик футболчи Роналдиньо ўзини мураббий сифатида кўрмаётганини айтди.

"Учрашувни 90 дақиқа кузата олмайман, чунки жиддий ҳавотир ола бошлайман. Менга ўйиндаги энг яхши вазият ва голларни томоша қилиш ёқади. Шу сабабли ҳеч қачон мураббий бўлмайман.

ПСЖда мени ҳамма ҳурмат қилади, каминани учрашувга таклиф қилишди ва жамоа яхши кутиб олди. Нима учун мени бу ерда жудаям яхши кўришларини билмайман" - дейди Роналдиньо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal