Роналдиньо: «Фаолиятимдан қониқаяпман, кетиш ниятим йўқ»

Narzulla Saydullayev
31 июл 2014, 10:06
Машҳур бразилиялик футболчи Роналдиньо ҳозирча фаолиятини тугатиш ҳақида ўйлаётгани йўқ.
«Ҳозирча кетмоқчи эмасман. Акам Роберто де Ассиш вариантлар борасида ишламоқда, кейинги ҳафта бу борада гаплашиб оламиз. Айни пайтда бироз дам олишим керак.

Фаолиятимдан қониқаяпман, деярли ҳар бир клуб сафида соврин ютганман. Фаолиятимда «Барселона» алоҳида ўрин тутади, «Атлетико Минейро» ҳам чуқур из қолдирди», – дейди Роналдиньо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›