UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  1 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  13 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  17 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  14 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0

Ромео Йозак: "Менимча, Ўзбекистон гуруҳда асосий рақибимиз бўлади" Янгиликлар

Ромео Йозак: "Менимча, Ўзбекистон гуруҳда асосий рақибимиз бўлади"

Кеча ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.
Ўзбекистон ўсмирлари Хорватия, Панама ва Марокаш ўсмирлари билан бир гуруҳдан ўрин олишди. Қуръа маросимидан сўнг ушбу гуруҳ вакиллари ўз фикрларини билдиришди.

Ромео Йозак (Хорватия терма жамоаси техник директори): - Умуман олганда, қуръадан кўнглим тўлди. Ўйлашимча, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда бизга энг асосий рақиб бўлади.

Абдуллоҳ Ал Идрисси (Марокаш терма жамоаси бош мураббийи): - Гуруҳда жуда кучли жамоа йўқ ва бу ерда барча масала очиқ қолади. Бу ерда осон рақиб бўлмайди. Жаҳон чемпионатида яхши натижани қўлга киритиш учун яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Шунда кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин.

Дилшод Нуралиев (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Гуруҳимизда фаворит жамоалар мавжуд эмас. Ҳар бир ўйин қийин ўтади ва шунга яраша тайёргарликка эга бўлмоғимиз даркор.


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика