"Манчестер Юнайтед"нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку клуб сафида АПЛдаги дебют ўйинида "Вест Хэм" дарвозасига иккита тўп киритгани ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бундай мухлислар қаршисида ва бундай клуб учун ўйнаш бу - ҳақиқий орзу. Ва бу амалга ошди. Бу ажойиб ғалаба бўлди, биз тўртта гол урдик ва ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик. Яхши старт, лекин кўп ишлашда давом этишимиз керак", - деди Лукаку.