

Ушбу номга "Интер" форварди Ромелу Лукаку лойиқ деб топилди.
Бельгиялик футболчи турнир плей-оффида 6та ўйинда 9 очко (7+2) жамғарди ва миланликлар Европа Лигаси финалига қадар етиб боришди. Бош совринни эса "Севилья" қўлга киритди.
Мукофот учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ва "Севилья" хавбеки Эвер Банега даъвогарлик қилаётган эди.




