

“Милан” ҳимоячиси “Женоа”га қарши ўйинда аввалига ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 90-дақиқада ўз жамоаси учун ғалаба голини киритди.
Шу тариқа футболчи 9 йил ичида А Серияда ҳам ўз дарвозасини ҳам рақиб дарвозасини битта ўйинда ишғол қилган “Милан”нинг илк ўйинчиси бўлди.
Сўнгги марта “Милан” ўйинчиларидан Тиаго Силва бундай ишни 2009 йилда “Лацио”га қарши амалга оширганди.



