"Рома"нинг трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум

Sherzod Nurmatov
5 июл 2024, 13:52
Римликлар туринлик футболчини ўзига тортмоқчи.

"Ювентус" вингери Федерико Кьеза "Рома"нинг асосий трансфер нишони ҳисобланади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.



Римликлар "бьянконери" билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда. Туринликлар футболчи билан хайрлашмоқчи эмас, бироқ келишувни узайтирмагани учун уни сотишга рози бўлиши мумкин.

Аввалроқ Кьеза "Ювентус"даги мавқеидан норози экани хабар қилинганди. Миш-мишларга кўра, унга "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira